Мамлакатимизда охирги йилларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири бу ─ мулкорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳисобланади.
Мазкур йўналишда муҳим қадам ─ мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларнинг самарали ечимини топиш ҳисобланди. Муаммоларни, уларнинг сабабларини аниқлашда ҳақиқатга тик қараш, ечимларни топишда эса адолат ва инсонпарварлик тамойилларини устовор билиш муҳим саналади.
Ушбу фикримиз ўзининг яққол исботини сўнги пайтларда қабул қилинган бир қатор қонунчилик хужжатларида ўз аксини топди.
Хусусан, Ўзекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида (ПФ-5490-сон 27.07.2018)да таъкидлаб ўтилганидек, кўчмас мулк объектларини бузиб, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашнинг амалдаги механизмидаги камчиликлар уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келмоқда, тадбиркорлик субъектларининг давлатга бўлган ишончига путур етказмоқда, шунингдек, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини пасайтирмоқда.
Ушбу фармон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармани ташкил қилиш, лари жалб қилинишини назарда тутиш, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилишини жамғарма билан мажбурий тарзда келишиш тартибини жорий этиш белгиланди.
Мазкур фармоннинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5495-сон фармони қабул қилиниб, унга асосан:
- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишга фақат ер участкаси олиб қўйилиши режалаштирилаётган манфаатдор шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилганидан, шунингдек, фойда ва харажатлар баҳоланганидан кейин йўл қўйилади;
- ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади;
- жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг ноқонуний маъмурий ҳужжати қабул қилиниши оқибатида етказилган зарар давлат томонидан, биринчи навбатда, тегишли органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади, кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олинади.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикси Ер кодексининг 37-моддасида ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачисидан олиб қўйилиши белгиланган бўлиб, бироқ айнан қаси асос (сабаб)ларга кўра ер участкаси ёки унинг бир қисмининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши мумкункинлиги мазкур нормада ўз аксини топмаганлиги учун, кўплаб савол ва тушунмовчиликларга сабаб бўлган эди.
Ушбу фармонда эса давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишга фақат қуйидаги мақсадларда йўл қўйилиши белгилаб ўтилди:
- мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;
- халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
- фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
- автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);
- аҳоли пунктлари бош режаларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш, шунингдек, қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида тўғридан-тўғри назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Хўш, энди давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишнинг тартиби қандай амалга оширилиши хусусида тўхталиб ўтсак.
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишнинг тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги низом билан тартибга солинади.
Мазкур Низомнинг 2-банди 1-қисмига асосан ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарага олувчи билан келишув бўйича — тегишли равишда туман, шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори бўйича ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра амалга оширилади.
Ушбу низомнинг 4-банди 2-қисмига асосан тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкасини олиб қўйиш, ер участкасида жойлашган уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатларни, иншоотларни бузиш ва дов-дарахтларни кўчириб ташлаш тўғрисидаги тегишли қарорлари нусхаларини билдиришномага илова қилган ҳолда, бузиш бошлангунгача 6 ойдан кечикмай, имзо қўйдириб уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар мулкдорларини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Низомнинг 13-бандига мувофиқ пул компенсацияларини тўлашнинг аниқ муддатлари ва тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан, бузиш.
Чунончи, Ўзбекистон Республикси Ер кодексининг 41-моддаси 3-қисмига мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқларининг бузилиши натижасида етказилган зарар (шу жумладан бой берилган фойда) тўла ҳажмда қопланиши керак.
Мазкур ҳуқуқий кафолат Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни (ЎРҚ-336-сон 24.09.2012)да ўз аксини топган бўлиб, қонуннинг 19-моддаси 4-қисмига мувофиқ олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни бузиб ташлаш ёки дов-дарахтларни қўпориб ташлашга зарарнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўла қопланмагунга қадар йўл қўйилмайди.
Амалиётда мазкур қонун талабларидан четга чиқиш ҳолатлари кузатилганлиги боис, қонунчиликда бузилган ҳуқуқларни суд орқали тиклаш механизми назарда тутилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикси Ер кодексининг 37-моддаси 2-қисми ва Низомнинг 2-банди 2-хатбошисида ер эгаси, ердан фойдаланувчи ва ижарага олувчи ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига рози бўлмаган тақдирда ушбу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкинли белгиланган.
Мазкур ҳолат юзасидан келиб чиққан низолар бўйича ер участкаси жойлашган жойдаги маъмурий судларга ариза (шикоят) билан мурожаат қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 185-моддасига асосан манфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан, агар бу қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли:
- унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган;
- унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган;
- унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган;
- унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бу турдаги низолар ўзига хос ҳусусиятга эга бўлиб, ишга дахлдор далиллар тўплаш, судда тўғри ва самаралии ҳуқуқий позицияни белгилаш муҳим саналади. Ушбу масалада бизнинг адвокатлик тузилмамиз Сизларга ёрдам беришга доим тайёр.
Қўшимча саволлар, фикр ва мулоҳазалар учун Telegram мессенджери ва сайтимизда кўрсатилган телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин.